30.04.2024 02:11
4870
Теглар
Ла Лига. «Барса» Левандовскининг ҳет-триги эвазига «Валенсия» устидан иродали ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди

Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Барселона» «Валенсия»ни қабул қилди ва Левандовскининг ҳет-триги эвазига камбэкка камбэк билан жавоб берди. 

Эътиборлиси, меҳмонлар 1-бўлим сўнгида камчиликда қолишди — дарвозабон Мамардашвили жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнагани учун четлатилди. 

Хави жамоаси очколарини 73 тага етказиб, 2-ўринга қайтди. «Валенсия» 47 очко билан 8-поғонада қолди. 

Ла Лига. 33-тур

Барселона Валенсия 4:2

29 апрел, «Монжуик»

Голлар: Лопес (22), Левандовски (49, 82, 90+3) — Дуро (27), Пепелу (38, пеналти).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси (Мартинес, 46), Жоау Канселу (Ферран Торрес, 80), Кристенсен (Серхи Роберто, 46), Гундўған, Лопес (Педри, 73), Рафиня (Жоау Феликс, 66), Ямал, Левандовски.

Валенсия – Мамардашвили, Терри Коррейя, Москера, Гасоровски, Хесус Васкес, Пепелу, Герра (Гилямон, 71), Алмейда (Доменек, 51), Петер Федерико (Ўзкажар, 79), Дуро (Мари, 70), Диего Лопес (Канос, 79). 

Огоҳлантириш: Кубарси (42).

Четлатиш: Мамардашвили (45+4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар