28.04.2024 13:54
2448
Теглар
«Рома» ЕЧЛга чиқса, Озмунни сотиб олиши мумкин

Сардор Озмун мавсум тугаганидан кейин ҳам «Рома»да қолиши мумкин.

Эронлик форвард Рим клубида ижарада ўйнамоқда, аслида Леверкузеннинг «Байер» клубига тегишли. 

«Жаллоросси»да футболчини 12,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бу вариантнинг фаоллашиши кўп жиҳатдан «Рома»нинг Чемпионлар Лигасига йўл олишига боғлиқ бўлади. Бунинг учун клуб А Серияда кучли бешликдан жой олиши ёки Европа Лигасида ғолиб чиқиши керак. 

Таъкидланишича, римликлар бош мураббийи Даниэле де Россига 29 ёшли ҳужумчининг ўйинлари ёқади.

А Сериянинг ушбу мавсумида Озмун 19 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар