28.04.2024 07:57
2333
МЛС. «Интер Майами» аутсайдерни йирик ҳисобда енгди, Мессида дубл ва ассист

МЛС Шарқий конференцияси 11-турида «Интер Майами» сафарда охирги ўриндаги «Ню-Инглэнд Революшн»дан 1-дақиқадаёқ тўп ўтказиб юбориб, сўнг 4 бор жавоб берди. 

Месси дублга эришишдан ташқари, Суареснинг голига ҳам ассистентлик қилди. Лео мавсумдаги голларини 9 тага етказиб, тўпурарлaр пойгасида 1-ўринга кўтарилди. Эътиборлиси, аргентиналик ҳужумчи майдонга тушган ҳар бир ўйинида голли ҳаракат (гол ёки ассист) амалга оширмоқда. 

Майами клуби очколарини 21 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Ню-Инглэнд» 4 очко билан 15-поғонада қолди. 

МЛС. Шарқий конференция
Ню-Инглэнд Революшн — Интер Майами 1:4

28 апрел, «Жилетт»
Голлар: Чанкалай (1) — Месси (32, 68), Кремаски (83), Суарес (89).
Ню-Инглэнд Революшн – Равас, Фаррелл (Сполдинг, 72), Арреага, Кесслер, Лима, Хил, Боатенг (Вриони, 72), Начо Хил, Полстер (Ҳаркс, 60), Кэй (Борреро, 81), Чанкалай.
Интер Майами – Кэллендер, Вейгандт, Фрейре, Авилес, Негри, Бускетс, Грессел (Кремаски, 75), Руис, Тэйлор (Рохас, 75), Месси, Кампана (Суарес, 64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар