28.04.2024 11:55
3971
Теглар
Футзал. Афғонистон Қирғизистонни мағлуб этиб, ЖЧнинг сўнгги йўлланмасини қўлга киритди

Футзал бўйича Осиё Кубогида 5-ўрин учун кечган баҳс жаҳон чемпионатининг сўнгги иштирокчисини аниқлаб берди. Унда Афғонистон Қирғизистондан устун келиб, ўз тарихида илк мундиалда қатнашадиган бўлди. 

Футзал. Осиё Кубоги. ЖЧ йўлланмаси учун

Афғонистон Қирғизистон 5:3

28 апрел. Бангкок

Шу тариқа кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧнинг барча 24 иштирокчиси маълум бўлди:

Ўзбекистон 

Янги Зеландия 

Қозоғистон

Франция 

Испания 

Португалия 

Украина 

Бразилия

Аргентина 

Венесуэла 

Парагвай 

Коста-Рика

Панама

Гватемала

Куба

Хорватия

Нидерландия

Ангола

Ливия

Марокаш

Тожикистон

Эрон

Таиланд

Афғонистон 

26 май куни Самарқанддаги Регистон майдонида турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар