28.04.2024 17:32
891
Теглар
А Серия. Чалхонўғлининг дубли «Интер»га «Торино» устидан ғалаба келтирди

Италия чемпионатининг 34-турида «Интер» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилиб, Ҳоқон Чалхонўғлининг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Беллашув олдидан Турин клуби муддатидан аввал скудеттони қўлга киритган миланликларга чемпионлик йўлаги ташкил этиб берди. 

Индзаги жамоаси ҳисобидаги очколар 89 тага етди. «Торино» 46 очко билан 10-поғонада қолди. 

А Серия. 34-тур

Интер Торино 2:0

28 апрел, «Жузеппе Меацца»

Голлар: Чалхонўғли (56, 60 пеналти).

Интер – Зоммер, Дармиан, де Врей, Павар, Бастони (Бюкенен, 71), Карлос Аугусто, Мхитарян (Фраттези, 63), Чалхонўғли (Аслани, 63), Барелла (Арнаутович, 72), Тюрам (Санчес, 63), Мартинес.

Торино – Милинкович-Савич, Белланова, Буонжорно, Ловато, Родригес (Мазина, 72), Лазаро (Войвода, 63), Тамез, Влашич, Илич, Риччи, Сапата (Санабрия, 63).

Четлатиш: Тамез (49).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар