27.04.2024 14:52
2016
Теглар
Тожикистон футзал жамоасига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули ажратилди

Футзал бўйича Осиё кубоги-2024да муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига йўлланма олган Тожикистон миллий жамоаси мукофотланадиган бўлди.

Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Имомалининг қарорига кўра, Ўзбекистонда ўтадиган ЖЧ-2024 турнирига йўлланмани қўлга киритган Тожикистон футзал жамоаси 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадиган бўлди.

Маълумот учун, Пайрав Воҳидов шогирдлари Таиланддаги чемпионатда Жанубий Корея ва Японияни гуруҳда қолдирган бўлса, чоракфиналда Афғонистондан устун келди. Яримфиналда эса мезбон Таиландга пеналтилар сериясида (3:3, пен – 5:6) мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади. Тожикистон 3-ўрин учун ўйинда 28 апрел куни Ўзбекистонга қарши саф тортади.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Осиё кубогида ҳам муваффақиятли иштирок этган Тожикистон миллий жамоаси 450 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар