28.04.2024 01:55
1437
Теглар
Саудия Про лигаси. Лапортнинг голи «Ан-Наср»га ғалаба келтирди

Саудия Про лигаси 29-тури доирасида «Ан-Наср» ғалабага эришди.

Криштиану Роналду тўлиқ ўйин ўтказган баҳсда «Ан-Наср» сафарда Лапортнинг ягона голи эвазига «Ал-Халиж»дан устун келди.

Шу тариқа, Ар-Риёд клуби 71 очко билан 2-ўринда бормоқда. Роналду 3 ўйиндан буён гол ура олмаётган бўлса-да, 29та гол билан тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Саудия Арабистони Про лигаси. 29-тур

Ал-Халиж – Ан-Наср – 0:1

Гол: 0:1 – 68 Лапорт.

Ан-Наср – Оспина, Ал-Ганам, Лапорт, Ал-Фатил, Ал-Амри (Ал-Хассан, 46), Теллес, Брозович, Отавио, Ал-Ҳайбари, Гариб (Ал-Алива, 39), Роналду.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар