27.04.2024 22:20
1427
Теглар
Кейн бир мавсумдаги голлари сони бўйича шахсий рекордини ўрнатди

Ҳарри Кейн мавсумдаги голлари сони бўйича рекордини янгилади.

«Бавария»нинг «Айнтрахт»га қарши ўйинида (2:1) дублга эришган англиялик ҳужумчи клубига навбатдаги ғалабани келтирди. Бу унинг «Бавария» сафидаги 41 ва 42-голига айланди.

Шу тариқа, Кейн бир мавсумда урган голлари сони бўйича шахсий рекордини янгилади. Бунгача Ҳаррининг 2017/18 йилги мавсумда «Тоттенҳэм» сафида урган 41та голи шахсий рекорди саналарди.

Маълумот учун, Кейн 35та гол билан Бундеслига тўпурарлар курашида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар