26.04.2024 21:09
5156
Теглар
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 чоракфинали доирасидаги учинчи баҳсда Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Доҳадаги «Халифа» стадионида ўтган баҳсда Темур Кападзе мураббийлигидаги жамоамиз 45+2-дақиқада Ҳусайн Норчаевнинг голи эвазига ҳисобни очиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетди - 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам майдонда рақибдан устунлигини кўрсатган олимпиячиларимиз 85-дақиқада захирадан майдонга тушган Умарали Раҳмоналиевнинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага ошириб, якунда ишончли ғалабага эришишди – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия жамоаси яримфиналга йўлланма олиб, энг камида Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун плей-офф баҳсида майдонга тушишини кафолатлади. Олимпиячиларимиз финал йўлланмаси учун баҳсда 29 апрел куни Индонезияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадасига Осиё учун 3,5та ўрин ажратилган. Финалчилар ва 3-ўрин соҳиби Парижга тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, 4-ўрин соҳиби Африка қитъасининг Гвинея олимпия жамоасига қарши плей-оффда тўп суриб, Олимпиадага чиқиш имкониятига эга бўлади.

Осиё кубоги U23. Яримфинал

26 апрел (жума)

Ўзбекистон U23 – Саудия Арабистони U23 – 2:0

Бош ҳакам: Аҳмад Файсал Муҳаммад (Иордания)

ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)

Голлар: Ҳусайн Норчаев 45+2, Умарали Раҳмоналиев 85.

Ўзбекистон U23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Диёр Холматов (15. Умарали Раҳмоналиев, 80), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (22. Алишер Одилов, 80), 20. Русланбек Жиянов, 23. Абдурауф Бўриев.

Саудия Арабистони U23: 2. Муҳаммад Воҳиб Алшамат, 4. Райан Муҳаммад Ҳамид, 6. Эид Алмуваллад, 8. Файсал Ал Ғамди, 9. Абдуллоҳ Радиф, 11. Аҳмад Ал Гамди, 12. Закариа Ҳавсави, 17. Хайтам Муҳаммад Асири, 19. Мешал Ибяни Ҳайруллоҳ, 22. Муҳаммад Салим Алабси, 23. Айман Яҳё.

Четлатиш: Айман Яҳё, 70 (С.)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар