26.04.2024 02:01
5155
Теглар
Осиё Кубоги U-23. Индонезия Жанубий Кореяни пеналтилар сериясида доғда қолдириб, яримфиналга йўл олди

Қатарда ўтаётган U-23 Осиё Кубогининг иккинчи чоракфинал баҳси ҳам 120 дақиқадан кўпроқ давом этди. 

Асосий вақтда Жанубий Корея 10 киши бўлиб қолганига қарамай, Индонезияга гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди. Узоқ давом этган пеналтилар сериясида эса Индонезия ғалабани илиб кетди. Натижада корейслар Олимпиадага бормайдиган бўлди. 

Эътиборлиси, Индонезия устози кореялик Шин Тҳэ Ён ҳисобланди.

Индонезия финал йўлланмаси учун Ўзбекистон—Саудия Арабистони (26 апрел) жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади. Иккинчи яримфиналда эса Япония Ироқ—Ветнам (26 апрел) жуфтлигида устун келган жамоага қарши ўйнайди.

Осиё Кубоги U-23. 1/4 финал

Жанубий Корея Индонезия 2:2

Пеналтилар серияси — 10:11.

25 апрел, «Абдулла бин Халифа»

Голлар: Тегуҳ (45, автогол), Чон Сан (84) — Струик (15, 45+3). 

Четлатиш: Ли Ён Жун (70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар