26.04.2024 16:00
3339
Футзал бўйича Осиё кубоги. Қирғизистон Ветнамдан устун келди, Афғонистон Ироқни турнирдан чиқариб юборди

Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги-2024 плей-офф ўйинлари 1-босқичи якунланди.

Осиё учун ЖЧ-2024га ажратилган 5-йўлланмага эга чиқиш учун чоракфиналда мағлуб бўлган жамоалар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Унда Марказий Осиё вакиллари Қирғизистон Ветнамни мағлуб этган бўлса, Афғонистон Ироқни турнирдан чиқариб юборди.

Шу тариқа, Қирғизистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳал қилувчи плей-офф ўйинида ғолиб жамоа Ўзбекистонда ўтадиган ЖЧ-2024га Осиёнинг 5-жамоаси сифатида иштирок этади. Баҳс 28 апрел куни Бангкокда бўлиб ўтади. 

Футзал. Осиё кубоги. Плей-офф
Ироқ – Афғонистон – 3:5

Голлар: Ал-Ҳусайнат 4, 26, Албу 10 – Козими 6, Маҳмуди 9, Ғуломи 12, Сафари 39.

Ветнам – Қирғизистон – 2:3
Голлар: Нгуен Дунг 12, 37 – Алимов 8, Маҳмадаминов 23, Талаибеков 38.

Плей-офф. 28 апрел
Афғонистон – Қирғизистон.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар