26.04.2024 09:24
2578
Теглар
Арне Слот: «Ливерпул»ни бошқармоқчиман. Клублар келишувга эришишини кутяпмиз»

«Фейеноорд» бош мураббийи Арне Слот «Ливерпул»да ишлаш истагида. 

«Мен у ерда ишлашни хоҳлаётганим аниқ. Клублар музокаралар олиб боришмоқда, шунинг учун мен ҳозирча қўшимча изоҳлардан ўзимни тияман. 

Биз келишувга эришилишини кутмоқдамиз ва мен бу амалга ошишига тўлиқ ишонаман», — деди Слот.

Аввалроқ Роттердам клуби мураббий трансфери борасида «Ливерпул»нинг 9 млн евролик таклифини рад этгани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунида мерсисайдликлар устози Юрген Клопп жамоани такр этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар