26.04.2024 02:17
2910
Теглар
АПЛ. «Ман Сити» «Брайтон»ни тор-мор этиб 2-ўринга кўтарилди, Фоденда дубл

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон» (44, 11-ўрин) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. Фодел дублга эришган бўлса, Уокер 2 та голга ассистентлик қилди. 

Амалдаги чемпион очколарини 76 тага етказди ва «Ливерпул»ни  (74) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. Агар «Сити» «Тоттенҳэм»га қарши захирадаги ўйинда ғалаба қозонса, 1-ўриндаги «Арсенал»дан (77) ҳам ўзиб кетади. 

АПЛ. 29-тур

Брайтон Манчестер Сити 0:4

25 апрел, «Амекс»

Голлар: Де Брюйне (17), Фоден (26, 34), Алварес (62).

Брайтон – Стил, Велтман (Оффиа, 46), Данк, ван Ҳекке, Барко, Лаллана (Аденгра, 46), Гросс, Модер (Игор Жулио, 56), Балеба, Уэлбек (О’Маҳони, 75), Жоао Педро.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Люис, 79), Аке, Аканжи, Гвардиол, Бернарду Силва (Доку, 78), Фоден (Грилиш, 72), Ковачич, де Брюйне (Матеуш Нунеш, 72), Родри (Серхио Гомес, 79), Алварес.

Огоҳлантиришлар: Велтман (35), Балеба (76).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар