25.04.2024 21:48
4734
Теглар
Осиё кубоги U23. 120 дақиқа давом этган ўйинда Япония Қатарни мағлуб этиб, дастлабки яримфиналчига айланди

Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 чоракфинал баҳсларига старт берилди.

«Ар-Райян» стадионида ўтган баҳсда мезбон Қатар олимпия жамоаси Японияга қарши саф тортди. Қизиқарли ўтган учрашувнинг 41-дақиқасида мезбонлар аъзоси майдондан четлатилгач, асосий вақт якунигача Қатар 10 киши бўлиб Япония билан 2:2 ҳисобини қайд этди.

Қўшимча бўлимларда эса Япония яна иккита гол уриб, дастлабки яримфиналчига айланди – 4:2.

Шу тариқа, Япония яримфиналда 29 апрел куни Ироқ – Ветнам жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Осиё кубоги U23. Чоракфинал

25 апрел (пайшанба)

Қатар U23 – Япония U23 – 2:4

Голлар: Аҳмад Ар-Рави 24, Жассим Абдулсалом 49 – Фуки Ямада 2, Кимура 67, Ҳосойа 101, Учино, 112.

Четлатиш: Юсуф Балиаде 41 (Қатар).

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси эртага, 26 апрел куни Саудия Арабистонига қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар