25.04.2024 20:09
921
Теглар
Куртуа кейинги ҳафта майдонга қайтиши мумкин 

Тибо Куртуа келаси ҳафта сафга қайтиши мумкин.

Карло Анчелотти келаси шанба куни белгиялик дарвозабоннинг «Кадис»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини айтди.

«Тибо билан ҳаммаси жойида. Уни келаси ҳафта қайтишга тайёр деб ўйлайман. Эҳтимол, «Кадис»га қарши баҳсда ўйнайди», — деган Анчелотти «Реал Соседад»га қарши беллашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли голкипер ўтган йилнинг августида олган жароҳати туфайли бу мавсум ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар