25.04.2024 11:35
2347
Клопп: «Мухлислардан фақат узр сўрашим мумкин»

Юрген Клопп «Ливерпул»нинг мағлубияти ва АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди.

«Қизиллар» АПЛнинг 29-тури доирасида «Эвертон»га (0:2) имкониятни бой беришди.

Энди жамоа «Арсенал»дан 3 очко ортда қолмоқда ва захирасида икки ўйини бор «Манчестер Сити»дан 1 очкога олдинда.

— «Ливерпул» титул ютиши мумкинми? 

— Агар «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг ишлари жуда ёмон кетса.

Билмадим, бугун одамлардан фақат кечирим сўрашим мумкин. Яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди, лекин уддалай олмадик», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар