25.04.2024 20:23
13455
Теглар
«Каляри» Шомуродовни қолдирмоқчи. «Рома» ҳужумчига нарх белгилаган

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов келаси мавсумни ҳам «Каляри»да ўтказиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, Сардиния жамоаси А Серияда қолишни уддаласа, клуб ўзбекистонлик ҳужумчини келаси мавсумда ҳам жамоада қолдирмоқчи.

Қайд этилишича, ҳуқуқий жиҳатдан «Рома» клубига тегишли Шомуродов билан шартнома 2026 йилга қадар имзолангани боис, Рим клуби Элдорнинг трансфери учун 9 миллион евро нарх белгилаган. «Каляри» спорт директори Нерео Бонато трансфер масаласига мавсум тугагач якуний баҳо берилиши мумкинлигини айтган. Нашрга кўра, Элдорнинг ижара муддати якунига етса, Рим клуби ёзда 29 ёшни қаршилайдиган ҳужумчини 5 миллион евро нархга сотишга розилик бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ёзида «Рома» Шомуродовга 10 миллион евро нарх қўйиб, «Торино» ва «Каляри» клублари билан келишувга эриша олмаган ва якунда у ижарага берилганди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жароҳатидан тузалиб қайтгач, 19-ўринда бораётган Сардиния жамоаси сўнгги 7 ўйинда 12 очкога эга чиқиб, 14-поғонага кўтарилди. Элдор эса бу баҳсларда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди. Раниери шогирдлари сўнгги баҳсларда «Наполи», «Аталанта», «Интер», «Ювентус» сингари гранд жамоалардан очко олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар