25.04.2024 19:03
2805
Теглар
АПЛда бир мавсумда урилган голлар сони бўйича рекорд қайд этилди

АПЛда 20 жамоа иштирок этган мавсумда урилган голлар сони бўйича рекорд қайд этилди. 

ESPN хабарига кўра, ҳозирга қадар ўтказилган 335 ўйинда 1092 та гол урилди. Аввалги рекорд (1082) ўтган мавсум охирида қайд этилганди. 

Ҳар бир ўйинда ўртача 3,26 та гол урилмоқда. Мавсум якунига қадар яна 45 ўйин бор. 

«Арсенал» бу мавсум Премер-лиганинг энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турибди — 34 ўйин 82 та гол. «Шеффилд Юнайтед» эса ўз дарвозасидан 92 бор тўп олиб чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар