25.04.2024 21:43
2369
Теглар
Анчелотти «Олтин тўп»ни ким олиши ҳақида: «Винисиус ёки Беллингҳем? Иккиси ҳам»

Карло Анчелоттининг фикрича, Винисиус ва Жуд Беллингҳем «Олтин тўп»ни қўлга киритишга муносиб.

«Реал» бош мураббийи «Реал Соседад»га қарши эртанги ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– «Олтин тўп»ни Винисиусга бериш керакми ёки Беллингҳемга?

– Иккиси ҳам муносиб, - дея Анчелоттининг сўзларини келтирган As нашри.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум Ла Лигада 22 ўйинда 13та гол ва 5та ассист қайд этган бўлса, ЕЧЛда 7 ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этган. Жуд ҳисобида эса Ла Лигада 25 ўйинда 17та гол ва 4 ассист, ЕЧЛда 8 ўйинда 4тадан гол ва ассист мавжуд.

Аввалроқ, Беллингҳэм Goal талқинига кўра, «Олтин тўп»га асосий даъвогар саналаётган, Вини эса рейтингда бешликка киритилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар