26.04.2024 01:10
1653
Теглар
А Серия. «Рома» «Удинезе»га қарши қолдирилган ўйинда 90+5-дақиқада ғалаба голини урди

14 апрел куни Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Удинезе» — «Рома» баҳси 73-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эван Ндика ўзини ёмон ҳис қилиб, майдонга йиқилгани учун тўхтатилганди. Ўшанда 1:1 ҳисоби қайд этилаётганди. 

Бугун, 25 апрел куни беллашув 73-дақиқадан давом эттирилди ва Рим жамоаси 90+5-дақиқада ғалаба тўпини киритди. 

Эътиборлиси, бу ўйин Фабио Каннаваро учун Удине клуби бошқарувидаги дебют эди. 

«Рома» очколарини 58 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Удинезе» 28 очко билан 17-поғонада қолди. 

А Серия. 32-тур

Удинезе Рома 1:2

25 апрел, «Фриули»

Голлар: Перейра (23) — Лукаку (64), Кристанте (90+5).

Удинезе – Окойе, Эхизибуэ (Жоау Феррейра, 70), Бийол, Перес (Кабаселе, 90), Кристенсен, Камара (Земура, 70), Перейра, Уолас, Пайеро, Самаржич, Лукка.

Рома – Свилар, Ндика (Спинаццола, 72), Ҳайсен, Анхелино, Залевски, Паредес (Пеллегрини, 72), Кристанте, Ауар (Дибала, 53), Балданци (Озмун, 72), Лукаку (Абраҳам, 72).

Огоҳлантиришлар: Камара (31), Бийол (58), Пайеро (66), Балданци (69), Карсдорп (90+3).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар