25.04.2024 00:45
2607
Теглар
Романо: Хави «Барселона»да қолишга қарор қилди

Хави кейинги мавсумда ҳам «Барселона»да ишлашда давом этади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 24 апрел куни каталонияликлар устози Жоан Лапорта билан учрашувда бўлди ва унда «кўк-анорранглилар»  президенти испаниялик мутахассисдан клубни тарк этмасликни сўради. 

Таъкидланишича, учрашувдан сўнг Хави «Барселона»нинг шартларини қабул қилиб, клубда ишлашни давом эттиришга қарор қилган. Тез орада расмий хабарлар ҳам берилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар