23.04.2024 15:55
9221
Моуринио фаолиятини ўзгартирган ўйинни айтди

«Рома» собиқ бош мураббийи Жозе Моуринио фаолиятини тубдан ўзгартирган ўйинни айтди.

Португалиялик 61 ёшли мутахассис Чемпионлар лигаси 2003/04 йилги мавсуми 1/8 финал баҳсида «Порту»нинг «Манчестер Юнайтед» (2:1, 1:1) тўсиғидан ўтишини мураббийлик фаолиятидаги энг катта бурилиш нуқтаси деб атади. «Олд Траффорд»даги жавоб ўйинида португалияликлар 90-дақиқада гол уриб, 1:1 ҳисоби билан чоракфиналга чиққанди.

«Фаолиятим давомида жуда кўп унутилмас лаҳзалар бўлган, аммо айнан «МЮ» билан сафарда дуранг қайд этиб, бу клуб тўсиғидан ўтишимиз фаолиятимни бутунлай ўзгартириб юборди», - дея эслайди Жозе The Telegraph билан интервюда.

Моуринио фаолияти давомида «Тоттенҳэм», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Реал», «Интер», «Порту», «Лейрия» ва «Бенфика» клубларини бошқарган. У ҳозирда ишсиз саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар