23.04.2024 19:37
304
Теглар
Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токиодаги квалификацион Осиё чемпионатида Нилуфар Зокирова (C1), Екатерина Шубина (К1) ва Шаҳриёр Маҳкамов (К1); академик эшкак эшиш бўйича Чхунжу шаҳридаги (Ж.Корея) Олимпия ва Паралимпия регатаси Осиё кубогида Анна Пракатен (W1Х), Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев (ЛМ2х) Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритишди. 

Шунингдек, Шаҳризода Мавлонова ва Озоджон Амриддинов (К-2 микс) жуфтлиги олтин, Владлен Денисов ва Хонзода Эркинова (C-2 микс) жуфтлиги ҳамда Евгений Агафонов (ЛМ1х) кумуш, Артур Гулиев ва Владлен Денисов (C-2) жуфтлиги ҳамда Элёржон Мамадалиев (C-1) бронза медалига сазовор бўлишди. 

Ўзбекистон жамоалари 23 апрел, сешанба куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Kun.uz лицензион мусобақадан қайтган спортчилардан интервюлар олди. 

«Жанубий Кореяда жуда ҳам қизғин баҳслар бўлиб ўтди. 2-ўрин билан Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритдик. Насиб бўлса, янада яхши тайёргарлик кўрамиз ва Парижда ватанимиз байроғини юқори кўтариб, медал билан қайтишга ваъда берамиз», — дейди Шаҳзод Нурматов.

«Мен учун Токиодаги канал бегона эмасди. «Бугун ёки ҳеч қачон» шиори билан лицензия олиш учун курашдим ва буни уддаладим. Май ойида жаҳон кубоги бор. Кейин Олимпиадага тайёргарлик кўрамиз», — дейди Токио-2020 иштирокчиси Нилуфар Зокирова.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар