24.04.2024 01:56
3635
Теглар
АПЛ. «Арсенал» «Челси»ни 5:0 ҳисобида енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Арсенал» ҳамшаҳари «Челси» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. 

Троссар ҳисобни очган бўлса, Ҳавертц собиқ жамоаси дарвозасини икки бор ишғол этди. Шунингдек, ҳимоячи Уайт ҳам дублга эришди. 

Артета шогирдлари очколарини 77 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Аммо 2-ўриндаги «Ливерпул»да (74) бир, 3-поғонадаги «Манчестер Сити»да (73) икки захира ўйини бор. «Челси» эса 47 очко билан 9-поғонада қолди. 

АПЛ. 29-тур

Арсенал Челси 5:0

23 апрел, «Эмирейтс»

Голлар: Троссар (4), Уайт (52, 70), Ҳавертц (57, 65).

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу (Зинченко, 72), Парти (Жоржинио, 72), Эдегор, Райс, Ҳавертц (Габриэл Жезус, 72), Троссар (Мартинелли, 72), Сака (Фабиу Виейра, 82).

Челси – Петрович, Гилкрист (Тиаго Силва, 78), Дисаси, Бадиашил, Кукуреля, Галлаҳер, Мудрик (Стерлинг, 66), Фернандес (Чалоба, 67), Кайседо, Мадуэке (Казадеи, 79), Жексон.

Огоҳлантиришлар: Гилкрист (42), Кукуреля (43), Троссар (45), Уайт (76).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар