22.04.2024 22:39
5561
Теглар
Осиё кубоги U23. Жанубий Корея Японияни мағлуб этди, Ироқ ва Саудия Арабистони 1/4 финалда «Нефтчи» аъзоси Тожикистонга ғалаба келтирди

Осиё кубоги-2024 U23 В ва С гуруҳларида 3-тур ўйинлари ўтказилиб, кейинги босқичга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.

B гуруҳида Япония Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб, гуруҳда 2-ўринни эгаллади. Корейслар эса кейинги босқичга 1-ўрин билан чиқишди. Хитой ва БАА гуруҳда қолиб кетди.

С гуруҳида эса Ироқ Саудия Арабистонини мағлуб этиб, чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Саудия Арабистони эса 2-ўринни эгаллади. Тожикистон олимпия жамоаси эса «Нефтчи» вакили Манучеҳр Сафаровнинг 90+1-дақиқадаги голи эвазига Таиландни мағлуб этган бўлса-да, гуруҳда 3-ўринда қолди.

 

Шу тариқа, С гуруҳидан Ироқ ёки Саудия Арабистони чоракфиналда Ўзбекистонга рақиблик қилиши мумкин. Темур Кападзе шогирдлари сешанба куни Ветнамга қарши ўйинда ғолиб чиқса, чоракфиналда Саудияга қарши, 2-ўринни эгалласа Ироққа қарши саф тортади.

Осиё кубоги U23.

B гуруҳи. 3-тур

Япония U23 – Жанубий Корея U23 – 0:1

Гол: Ким, 75.

БАА – Хитой – 1:2

Голлар: Аҳмад Фавзи 48 – Се 24, Лю 45+5

С гуруҳи. 3-тур

Тожикистон – Таиланд – 1:0

Гол: Манучеҳр Сафаров, 90+1.

Саудия Арабистони – Ироқ – 1:2

Голлар: Аҳмад 45+10 – Али Ясим 45+1 пен., Мустафо 63.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар