22.04.2024 20:38
2150
Теглар
Моуринио: «Фаолиятимни 65 ёшда тугатмоқчи эмасман»

Жозе Моуринио мураббийлик фаолиятини давом эттиришини айтди. 

61 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Рома» клуби бўлди. 

Моуринионинг сўзларига кўра, у ўзини қўллаб-қувватлайдиган жамоада бош мураббий бўлишни хоҳлайди ва ўзининг фаолияти узоқ давом этишига ишонади. 

«65 ёшда фаолиятни якунлаш? Ҳеч қанақасига. Ҳали узоқ ишламоқчиман», — дейди португалиялик.

Маълумот учун, 61 ёшли мутахассис «Рома»ни тарк этгач, ҳозирча ишсиз саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар