22.04.2024 13:59
3057
Касиляс: «Анчелотти буқаламунга ўхшайди — «Реал»нинг таркиби ўзгарса ҳам, тезда мослашиб олади»

Икер Касиляс Карло Анчелоттини буқаламунга (ранги ташқи омиллар таъсирида ўзгариб турадиган судралувчи) қиёслади.

«Карло кийиниш хонасида футболчиларнинг ишончини қозонишни жуда яхши билади.

У буқаламунга ўхшайди — жамоа таркиби ўзгариши мумкин, лекин у бир зумда мослашади ва бу натижада ўз мевасини беради.

Анчелоттининг «Реал»да эканлиги жуда яхши, чунки у ҳамма нарсани қандай қилиб яхши йўлга қўйишни билади.

У Мадридни, Испанияни яхши кўради. Клуб эса бундай мураббийнинг борлигидан фақат фойда кўради», — дейди мадридликларнинг собиқ дарвозабони.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар