22.04.2024 17:55
5646
Теглар
Футзал. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди, Қирғизистон Жанубий Корея билан 5:5 ўйнаб, плей-оффга чиқди

Футзал бўйича Осиё кубоги-2024 гуруҳ босқичида сенсация кузатилди. Осиёнинг амалдаги чемпиони Япония Тожикистонни мағлуб эта олмай, гуруҳда қолиб кетди ва Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашмайдиган бўлди.

Япония – Тожикистон ўйинида кунчиқар юрт мамлакати футзалчиларини фақатгина ғалаба кейинги босқичга олиб чиқарди. Японлар ҳисобни очган бўлса, тожиклар 2-бўлимда ҳисобни тенглаштиришди – 1:1. Шундан сўнг, 2-бўлимнинг сўнгги сониялари анча асабий ўтди, қўшниларимиз ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо тўп икки марта ҳам бўш дарвозанинг устунига тегди. Шу тариқа, Тожикистон Японияни турнирдан чиқариб юборди ва чоракфиналга 1-ўрин билан чиқди. Японлар илк марта гуруҳдан чиқа олишмади.

Қирғизистон эса Жанубий Корея билан ўйинда 3:1 ҳисобида ортда борган бўлса-да, якунда 5:5 ҳисобини қайд этди ва 2-ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.

Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. 3-тур
Япония – Тожикистон – 1:1

Голлар: Ишида – Шарипов 25

Жанубий Корея – Қирғизистон – 5:5

Гуруҳдаги якуний вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар