22.04.2024 13:50
2123
Флик «Бавария»га қайтишга тайёр. У Ҳёнесс билан ярашиб олди

Ҳанс-Дитер Флик «Бавария»га қайтишга тайёр.

Немис журналистлари Патрик Штрассер ва Максимилиан Кохнинг ёзишича, мураббий «Бавария»нинг фахрий президенти Ули Ҳёнесс билан ярашиб олган ва Мюнхен клубига қайтишга рози. 

Немис мутахассиси 2021 йилда «Бавария»ни тарк этганди. Унинг кетишига клуб раҳбарияти билан трансфер сиёсати борасидаги зиддиятлар сабаб бўлган. Ҳозирги бош мураббий Томас Тухел мавсум якунида жамоа билан хайрлашади. 

Шу билан бирга Флик ҳали ҳам «Барселона»да ишлаш учун очиқлиги айтилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар