21.04.2024 20:08
1216
Лопетеги — «Милан» бош  мураббийлигига асосий номзод

Хулен Лопетегининг «Милан»ни бошқариш имконияти ошиб бормоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, испаниялик мутахассис «россонери» бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб турибди. У Пауло Фонсека («Лилл»), Кристоф Галте («Ад Дуҳайл») ва Марсело Галярдони («Ал Иттиҳод») ортда қолдирмоқда. 

Таъкидланишича, «Милан» хўжайини Жерри Кардинале аллақачон Лопетеги билан бевосита мулоқот қилган.

Маълумот учун, «Реал» ва «Севиля» клубларининг собиқ устози 2023 йил ёзидан бери ишламаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар