21.04.2024 09:00
3319
Левандовски: «ЕЧЛдан кейинги эйфория сабаб «Реал» класикога руҳан тайёр бўла олмайди. Уларни қандай мағлуб этишни биламиз»

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига 32-туридан ўрин олган «Реал» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Реал»ни қандай мағлуб этишни биламиз. Улар билан охирги марта учрашганимизда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Рақибнинг кучли томонларини зарарсизлантирсак, «Сантиаго Бернабеу»да ғалаба қозонишимиз мумкин.

«Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабадан кейинги эйфория «Реал»нинг класикога руҳан тайёр бўлмаслигига сабаб бўлиши мумкин. 

Тўғри, биз «ПСЖ»га қарши 70 дақиқа камчиликда ўйнадик, бироқ «Реал»дан бир кун кўпроқ дам олдик. Улар 120 дақиқа ўйнаб, пеналтилар сериясидан ўтишди ва Мадридга эрталаб соат бешдан кейин қайтишган бўлса керак», — дея полшалик форварднинг сўзларини келтиради Diario Sport.

«Реал» — «Барселона» ўйини бугун, 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар