22.04.2024 02:14
4256
Теглар
Ла Лига. «Реал» класикода яна иродали ғалабага эришиб, чемпионлик интригасини «ўлдирди»

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилиб, худди биринчи даврада бўлгани каби иродали ғалабани қўлга киритди. 

Кристенсен ва Ферминнинг голларига мезбонлардан Винисиус, Лукас ҳамда Беллингҳэм жавоб беришди. Жуд Каталонияда бўлганидек ғалаба тўпини қўшиб берилган дақиқаларда киритди. 

Натижада Мадрид клуби очколарини 81 тага етказди ва чемпионат якунига 6 та тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Барса»дан (70) 11 очкога ўзиб кетди. 

Ла Лига. 32-тур

Реал — Барселона 3:2

21 апрел, «Сантиаго Бернабеу»

Голлар: Винисиус (18, пеналти), Васкес (73), Беллингҳэм (90+1) — Кристенсен (6), Лопес (69).

Реал – Лунин, Рюдигер, Чуамени, Валверде, Камавинга (Фран Гарсия, 71), Модрич, Кроос (Браим Диас, 71), Беллингҳэм, Васкес, Винисиус Жуниор (Хоселу, 82), Родриго (Милитао, 74).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Фермин Лопес, 46), Гундўған, де Йонг (Педри, 45), Рафиня (Жоау Феликс, 64), Ямал, Левандовски (Ферран Торрес, 64).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (33), Винисиус (75), Кунде (75), Модрич (83), Кубарси (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар