21.04.2024 14:30
3669
Хави: «Омадга ишонмайман. «Реал» ўз меҳнати эвазига «Сити»дан ўтди»

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 32-туридаги «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Реал» «Ман Сити» билан ҳимояланиши керак эди. Қаршингизда дунёнинг энг яхши жамоаси бор ва мадридликлар марказда ҳамда қуйи блокда жойлашишлари керак эди. Гап шундаки, сиз буни хоҳламасангиз ҳам, рақиб сизни ўзига бўйсундиради.

Ростини айтсам, улар жуда яхши ҳимояланишди ва бу табиий. Бундай ўйинларда устунлик ҳам қилишингиз керак ва «Реал» буни биринчи бўлимда уддалади.

Яхши ҳимояланишимиз ва самарадор бўлишимиз керак, чунки «Реал» шундай. Биз дунёдаги энг яхши клубдан бири ва сўнгги йилларнинг энг яхши жамоалардан бири ҳақида гапиряпмиз.

«Реал» кўп марта ғалаба қозонган ва бу улани хотиржам ўйнашга ундайди. Мен омадга эмас, уларнинг ҳимоядаги меҳнатига ишонаман. Ҳамма қаттиқ ишлади. Ҳа, «Ман Сити» яққол имкониятларни бой берди, аммо бу — футбол», — дея Хавининг сўзларини келтиради Marca.

Класико 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ла Лига якунига 7 та тур қолганида пешқадам «Реал» (78) 2-ўриндаги Каталония клубини (70) 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар