21.04.2024 22:27
2336
Теглар
Англия Кубоги. «МЮ» Чемпионшип клубини пеналтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олди

Англия Кубогининг иккинчи яримфиналида «Манчестер Юнайтед» «Ковентри Сити» билан тўқнаш келиб, асосий вақтда 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди. Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пеналтилар сериясида эса манкунианликлар устун келишди. 

Финалда «МЮ» ҳамшаҳари «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади. Жамоалар ўтган йили ҳам ҳал қилувчи баҳсда учрашишган ва унда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида  ғалаба қозонганди. 

Англия Кубоги. Яримфинал

Ковентри СитиМанчестер Юнайтед 3:3

Пеналтилар серияси — 2:4.

21 апрел, «Уэмбли»

Голлар: Симмс (71), О'Ҳэр (79), Райт (90+5, пеналти) — Мактоминей (23), Магуайр (45+1), Фернандеш (58).

Ковентри – Коллинз, ван Эвейк, Латибодер (Таварес 63, Годден 106), Китчинг (Бинкс, 63), Томас, Бидуэлл (Дасилва, 80), Шиф, О`Ҳэр, Экклз (Торп, 63), Райт, Симмс.

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Магуайр, Каземиро, Уан-Биссака, Фернандеш, Мактоминей (Форсон, 103), Майну (Эриксен, 72), Гарначо (Антони, 66), Рэшфорд (Диалло, 90+7), Ҳойлунд. 

Огоҳлантиришлар: Томас (82), Онана (85), Дасилва (111).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар