20.04.2024 13:41
2565
Теглар
Унаи Эмери «Барселона»ни бошқаришга номзод — TEAMtalk

«Барселона» раҳбарияти келаси мавсумда жамоани бошқариш учун номзод мураббийлар рўйхатини кўриб чиқмоқда.

TEAMtalk хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти «Астон Вилла» устози Унаи Эмерининг номзодига қизиқиш билдирмоқда. Клуб ушбу мураббийнинг Хави ўрнини эгаллай олишига ишонмоқда.

Аввалроқ, Хави мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эмери «Астон Вилла» билан АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. У аввалги мавсумларда «Вилярреал» билан Европа лигасида ғолиб чиққан эди. Шунингдек, Эмери «Севиля» ва «ПСЖ» клубларини бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар