20.04.2024 01:46
972
Теглар
Саудия Про лигаси. Роналдусиз «Ан Наср» «Ал Файҳа» устидан иродали ғалабага эришди, Манеда дубл

Саудия Арабистони чемпионатининг 28-турида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Файҳа»ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди. 

Сакаланинг тезкор голига Ал Амри ва Мане (2 та) жавоб беришди. Сенегаллик ҳужумчи дублга эришишдан ташқари пеналтидан фойдалана олмади. 

Риёд клуби етакчиси Криштиану Роналду дисквалификация сабаб беллашувни ўтказиб юборди. 

«Ан Наср» очколарини 68 тага етказиб, 2-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди ва пешқадам «Ал Ҳилол»дан 9 очкога ортда қолмоқда. «Ал Файҳа» 35 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

Саудия Про лигаси. 28-тур

Ан Наср Ал Файҳа 3:1

19 апрел, «King Saud University Stadium»

Голлар: Ал Амри (72), Мане (76, 82) — Сакала (6). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Мане (42).

Ан Наср – Оспина, Ал Ғаннам, Лапорт, Ал Фатил (Ан Немер, 46), Ал Амри, Теллес, Брозович (Ал Ҳасан, 87), Отавио, Ал Ҳайбари, Мане (Aл Фараж, 90), Ғариб (Ал Алива, 86).

Ал Файҳа – Стойкович, Ар Рашиди, Аш Шувайш, Ал Ҳайбари, Конан, Цимирот (Рикардо, 84), Собири (Aл Леҳияни, 90), Ал Ҳарти (Зайдан, 78), Ас Сафари (Мендаш, 78), Нвакаэме (Кааби, 78), Сакала.

Огоҳлантиришлар: Цимирот (28), Мане (37), Собири (45+3), Ал Ҳайбари (88).

Четлатиш: Сакала (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар