20.04.2024 19:07
5324
Теглар
«Реал» «Интер» ҳимоячисини кўз остига олган – Tuttosport

«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

Tuttosport хабарига кўра, Мадрид клуби «Интер»нинг 25 ёшли марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Карло Анчелотти раҳбариятдан Бастонини сотиб олишни сўраган. 

Қайд этилишича, «Интер» Бастони учун 80 миллион евро сўрайди. Миланликлар раҳбарияти Алессандрони ҳимоя қўрғонидаги асосий етакчи сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, италиялик ҳимоячи жорий мавсум 33 ўйинда гол ва 3та ассист қайд этган. Бастонининг миланликлар билан амалдаги келишуви 2028 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар