20.04.2024 17:40
3177
Теглар
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Қирғизистон Тожикистон билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди, Япония Кореядан устун келди

Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги-2024 2-тур баҳслари ўтказилмоқда.

Бугун куннинг марказий ўйини қўшни мамлакатлар – Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтди. Баҳсда тожиклар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, сўнгги 4 дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришди – 2:2.

Дастлабки турда қирғизларга мағлуб бўлган амалдаги чемпион Япония эса Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:0.

Шу тариқа, Тожикистон 4 очко билан пешқадам, Қирғизистон ҳам 4 очко билан 2-ўринда бормоқда. Япония ҳисобда 3, корейслар ҳисобида эса очко йўқ.

Футзал. Осиё кубоги. 2-тур
Тожикистон – Қирғизистон – 2:2

Голлар: Хўжаев 9, Алиев 29 – Махмадаминов 36, Алимов 39.

Япония – Жанубий Корея – 5:0.

Гуруҳ жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар