20.04.2024 01:48
6990
Теглар
А Серия. «Каляри» «Ювентус» билан баҳсда икки тўп фарқидаги ғалабани қўлдан чиқарди

Италия чемпионатининг 33-турида «Каляри» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилиб, аламли тарзда икки тўп фарқидаги ғалабани бой берди. Гаэтано ва Минанинг пеналтидан урган голларига Влаҳович жарима зарбасидан киритган тўпи билан жавоб берди. Шунингдек, сўнгги дақиқаларда Доссена автогол муаллифига айланди. 

Элдор Шомуродов 79 дақиқа ўйнади ва жамоасининг иккинчи голига сабабчилардан бири бўлди — ўзбекистонлик ҳужумчи шериги Лувумбуни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ҳамда анголалик фррвард пеналти ишлади.

Шу тариқа «Каляри» сўнгги 3 та турда топ-6да жойлашган «Аталанта» (2:1), «Интер» (2:2) ва «Ювентус»дан (2:2) 5 очко олди. 

Раниери жамоаси очколарини 32 тага етказиб, 14-ўринни мустаҳкамлади. Турин клуби 64 очко билан 3-поғонага жойлашган.

А Серия. 33-тур

Каляри Ювентус 2:2

19 апрел, «Унипол Домус»

Голлар: Гаэтано (30, пеналти), Мина (36, пеналти) — Влаҳович (62), Доссена (87, автогол).

Каляри – Скуффет, Мина, Хацидиякос (Ветеска, 87), Доссена, Аужелло, Нандес (Дзаппа, 79), Макумбу, Сулемана (Прати, 46), Гаэтано (Дейола, 69), Лувумбу, Шомуродов (Виола, 79).

Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Камбиязо (Айлинг, 86), Веа (Маккенни, 68), Рабио, Локателли (Милик, 74), Алкарас (Йилдиз, 46), Кеза, Влаҳович.

Огоҳлантиришлар: Шченсни (35), Лувумбу (45+2), Веа (45+2), Бремер (48), Нандес (60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар