19.04.2024 22:01
17656
Теглар
Ривалдо Хавидан кейин «Барса»ни ким бошқариши кераклигини айтди

«Барселона» собиқ юлдузи Ривалдонинг фикрича, келаси мавсумда клубни Жозе Моуриньо бошқариши лозим.

«Ҳозирда Моуриньонинг ишсиз экани ва «Барса»даги вазиятдан келиб чиқсак, келаси мавсумда Гвардиоладан кўра, Жозенинг клубни бошқариши осонроқдек кўринмоқда. Ўйлашимча, бу «Барселона» учун ажойиб бўларди. У катта ҳажмдаги ишларни бажаради, клуб унга бегона эмас, Ла Лигани ҳам яхши билади, Чемпионлар лигасида катта тажрибага эга», - дейди Ривалдо.

Аввалроқ, Хави мавсум якунида Каталония клубини тарк этишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар