19.04.2024 15:15
3844
Теглар
Каземиро: «Реал»нинг «Сити» устидан ғалабасидан жуда хурсандман»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро собиқ жамоаси «Реал»нинг «Ман Сити»ни мағлуб этиб (1:1, пен – 4:3), яримфиналга чиққанидан жуда қувонганини яширмади.

«Ўйинни томоша қилиш вақтида жуда асабийлашдим, ҳар ҳолда «Реал»нинг ашаддий мухлислариданман. «Сити» устидан қозонилган ғалабадан жуда хурсанд бўлдим. «МЮ»да бўлгани каби, «Реал» сафида ҳам дўстларим кўп», - дея Каземиронинг сўзларини келтирган Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Каземиро 2022 йилнинг ёзида «Реал»дан «МЮ»га трансфер қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар