19.04.2024 13:33
3412
Каррагер: «Реал» «Сити»дан яхшироқ эмасди. Аммо ЕЧЛ ғолиби Европанинг энг кучли жамоаси бўлиши шарт эмас»

Жейми Каррагер «Реал»нинг ЕЧЛ чоракфиналида «Манчестер Сити»ни мағлуб этгани (1:1, пен — 4:3, биринчи ўйин — 3:3) ҳақида гапирди. 

«Мен «Реал»ни «Манчестер Сити»дан яхшироқ, деб ўйламайман.

Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқадиган жамоа Европанинг энг кучли жамоаси бўлиши шарт эмас. «Реал» ғалаба қозониш йўлларини билади. 

«Манчестер Сити» яхшироқ эди, аммо «Реал»да ўзига хос нимадир бор. Улар рақибни назорат қилишади. Уларнинг менталитети Европада энг яхшиси ҳисобланади.

«Реал»нинг рақиб дарвозасига сўнгги аниқ зарбаси 12-дақиқада бўлди. Бу ўйинни жамоалар номини билмаган ҳолда кўрган ҳар бир киши натижа ҳаққоний бўлмаганини ва ғолибга омад кулиб боққанини айтади», — деди «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси CBS Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар