19.04.2024 22:31
4205
Теглар
ЦСКА Файзуллаевни Осиё кубоги U23га қўйиб юборишини маълум қилди. Аббосбек чоракфинал ўйинига улгурмаслиги мумкин

ЦСКА клуби жамоа яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевни Ўзбекистон олимпия жамоаси ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди.

Москва клубининг матбуот хизмати раҳбари Кирилл Брейдонинг «Спорт-Экспресс» нашрига маълум қилишича, ЦСКА ЎФА раҳбарияти билан яхши алоқада экани ва Ўзбекистон учун Париж-2024 Олимпиадасига чиқиш жуда муҳимлигини инобатга олган ҳолда ЦСКА клуби Аббосбек Файзуллаевни Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 баҳсларида иштирок этишига рухсат берган. Фақатгина Файзуллаев гуруҳ босқичида эмас, плей-офф босқичидан бошлаб Темур Кападзе жамоаси сафида майдонга тушиши мумкин.

ЦСКА расмийсининг маълум қилишича, Файзуллаевга 25 апрел кунги ЦСКА - «Спартак» учрашувидан кейин Қатарга йўл олишга рухсат берилади.

Қайд этиш жоиз, Қатардаги турнирнинг чоракфинал баҳслари 25 апрелдан бошланади. D гуруҳидаги Ўзбекистон эса кейинги босқичга йўлланма олган тақдирда, 1/4 учрашувини 26 апрел куни ўтказади. Файзуллаев Москвадаги учрашув якунлангани билан Доҳага йўлга чиққан тақдирда ҳам, чоракфинал учрашуви бошланишига бир неча соат қолганда Кападзе ихтиёрига етиб келиши мумкин. Шундай экан, ўйин ва йўл чарчоғидан чарчаган Файзуллаевнинг чоракфиналда майдонга тушиши деярли имконсиз бўлади. Вакилларимиз яримфиналга чиққан тақдирда Аббосбек 29 апрел куни Ўзбекистон олимпия жамоасига ёрдам бера олиши мумкин бўлади. Финал 3 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар