18.04.2024 10:00
2214
Теглар
Тухел: «Бу ғалаба мен учун катта аҳамиятга эга. 1-бўлимда шахмат ўйнадик, 2-бўлимда жасорат кўрсатдик»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Арсенал»га (1:0, биринчи ўйин — 2:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ғалаба мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Биринчи бўлим худди шахмат ўйинидек ўтди. Ким биринчи хато қилади, ким биринчи ҳаракат қилади? Ҳеч ким хоҳламади.

Иккинчи бўлим анча яхши бўлди. Жасорат кўрсатдик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Жамоанинг ўйинидан фахрланаман, айниқса, Эдегорга ёпишиб олган Конни Лаймерни таъкидлайман. Нусайр Мазрауи чап қанотда яхши ўйнади. Буларнинг ҳаммасига жамоавий саъй-ҳаракатлар орқали эришдик», — деди мюнхенликлар устози DAZN эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар