18.04.2024 14:24
1441
«Рома» Де Росси кейинги мавсумда ҳам жамоани бошқаришини эълон қилди

«Рома» клуби жамоа бош мураббийи Даниэле Де Росси билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Рим клуби Жозе Моуриньо билан хайрлашгач, жамоанинг собиқ сардори Де Росси бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида «бўрилар» 18 ўйиндан 11тасида ғалабага эришиб, 2 ўйинда мағлуб бўлишди.

«Даниэле жамоани мардонавор бошқармоқда. Биз Де Росси билан узоқ муддатли лойиҳа қураётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз», - дейилади клуб хабарида.

«Рома» А Серияда 55 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, Европа лигасида чоракфинал биринчи ўйинида сафарда «Милан»дан устун келди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар