18.04.2024 12:00
1084
Нойер ЕЧЛда «қуруқ ўйинлар» сони бўйича Касиляснинг рекордини янгилади

Мануэл Нойер Чемпионлар Лигаси рекордчисига айланди.

«Бавария» дарвозабони турнир чорак финалидан ўрин олган «Арсенал»га (1:0) қарши ўйинда тўп ўтказмади.

Натижада 38 ёшли немиснинг ЕЧЛдаги «қуруқ ўйинлари» 58 тага етди. Мануэл бу борада «Реал» ва «Порту»да ўйнаган Икер Касиляснинг рекордини (57) янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар