18.04.2024 13:32
13802
Лунин: «Чарчадим, лекин ҳозир дунёдаги энг бахтли инсонман»

«Реал» дарвозабони Андрей Лунин ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:1, пен — 4:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Чарчадим, лекин ҳозир дунёдаги энг бахтли инсонман. 

Пеналтилар сериясида ғалаба қозондик, бу жуда оддий. Албатта, мураббий билан бирга машқ қилгандик. Ковачич қаерга тепишини билардим. Лука Модрич ҳам менга маслаҳатлари билан ёрдам берди. 

Бундай даражада 120 дақиқалик биринчи ўйиним бўлди. Жамоага раҳмат, барча футболчилар қийналишди. 

Мамлакатимдаги вазият оғир ва шунинг учун ҳар куни машғулот ўтказиш менга осон эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман.

Юртдошларим — дунёдаги энг кучли инсонлар, улар билан фахрланаман. Уруш албатта бир кун тугайди ва ҳаммамиз тинч-тотув яшаймиз», — дейди украиналик посбон. 

25 ёшли Лунин ўйин давомида 10 та, пеналтилар сериясида эса 2 та сейв қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар