17.04.2024 21:09
1898
Теглар
«Ювентус» Гринвуд, Мората ва яна 3 футболчига қизиқиш билдирмоқда

«Ювентус» ёзги трансфер ойнасида ўз сафини кучайтиришни режалаштирган.

Tuttosport хабарига кўра, Турин клуби ҳуқуқий жиҳатдан «МЮ»га тегишли бўлган ва ижара асосида «Хетафе»да тўп сураётган Мэйсон Гринвудни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Италияликлар англиялик вингер ўрнига жамоа ҳимоячиси Бремерни «МЮ»га беришга тайёр.

Яна бир нишон – «Лилл» яримҳимоячиси Эдон Жегрова саналади. 25 ёшли футболчи икки қанотда ҳам бирдек ўйнай олади.

Туринликлар «Атлетико»дан Алваро Моратани ҳам А Серияга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Клуб Душан Влаҳович билан хайрлашса, унинг ўрнини испаниялик форвард билан тўлдирмоқчи.

Шунингдек, «Юве» раҳбариятининг режаларидан «Женоа» аъзоси Алберт Гудмундссон ҳам жой олган. Исландиялик учун клуб «Интер» билан рақобатлашишига тўғри келади.

«Ювентус» ёзда таклиф этишни режалаштираётган яна бир ўйинчи Доменико Берарди саналади. Турин клуби анчадан буён «Сассуоло»нинг 29 ёшли футболчисини ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар