17.04.2024 07:54
4545
Осиё Кубоги U-23. Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ғалаба билан бошлади, Ироқда мағлубият

Қатарда бошланган Осиё Кубоги U-23да икки гуруҳда 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Б гуруҳида Япония 17-дақиқадаёқ камчиликда қолганига қарамай, Хитойни мағлуб этди. Жанубий Корея эса БАА дарвозасига 90+4-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

С гуруҳида Ироқ кутилмаганда Таиландга ютқазиб қўйди. Саудия 6 та гол урилган ўйинда Тожикистондан устун келди. 

Осиё Кубоги U-23. 1-тур. 16 апрел
Б гуруҳи
Япония — Хитой 1:0
Гол: Матсуки (8). 
Четлатиш: Нишио (17). 

Жанубий Корея — БАА 1:0
Гол: Ли Юн Жун (90+4). 

С гуруҳи
Саудия Арабистони — Тожикистон 4:2
Голлар: Ҳамид (17), Асири (45+8), Яҳё (55, 61) — Хайлоев (23), Соиров (64).

Ироқ — Таиланд 0:2
Голлар: Чоолтҳонг (26), Теерасак (65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар