17.04.2024 23:28
3048
Теглар
ОЧЛ. Раҳимининг ҳет-триги «Ал-Айн»га «Ал-Ҳилол» устидан ғалаба келтирди, «Йокоҳама» Кореяда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси яримфинал биринчи ўйини доирасидан ўрин олган икки учрашув якунига етди. Қаторасига 34 ўйиндан бери фақат ғалаба қозонаётган ва бу борада Гиннеслар китобига кирган «Ал Ҳилол»нинг рекорди БААда тўхтади.

Аввалги босқичларда «Ан-Наср» ва «Насаф»ни турнирдан чиқариб юборган Эрнан Креспо шогирдлари Саудиянинг энг кучли клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбонлар сафида Раҳими ҳет-трикка эришди.

Шарқ минтақасидаги яримфиналда эса «Улсан Ҳюндай» «Йокоҳама»дан устун келди. Жавоб ўйинлари кейинги ҳафтада бўлиб ўтади.

ОЧЛ. Яримфинал. Биринчи ўйинлар

17 апрел (чоршанба)

Ал-Айн (БАА) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) - 4:2

Голлар: 1:0 – 6 Раҳими, 2:0 – 26, пенальти Раҳими, 3:0 – 38, пенальти Раҳими, 3:1 – 49 Малком, 4:1 – 56, пенальти Ромеро, 4:2 – 78 Ад-Досари.

Ал-Айн – Эсса, Хашеми, Отонне, Эрик, Abdulla Hasan Al Baloushi (Валид, 80), Паласиос, Пак Ен У, Надер (Барман, 90), Муҳаммад, Ромеро (Аббос, 86), Раҳими (Аш-Шамси, 86).

Ал-Ҳилол – Ал-Овайс, Абделҳамид, Кулибали, Ал-Булайхи, Аш-Шаҳрани (Ал-Брейк, 72), Милинкович-Савич, Рубен Невеш (Канно, 88), Ад-Досари, Майкл Ричард (Аш-Шеҳри, 72), Малком, Ал-Ҳамдан (Ал-Фараж, 46).

Улсан Ҳюндай (Ж.Корея) – Йокоҳама Маринос (Япония) 1:0

Гол: 1:0 – 19 Ли Дон Ген.

Улсан Ҳюндай – Чжо Хен У, Соль Ен У, Ким Ен Гвон, Хван Сок Хо, Ли Мен Чжэ, Ли Гю Сон, Ко Сын Бом (Матеус Салес, 69), Ли Дон Ген (Ким Мин Хек, 69), Людвигсон (Kelvin, 90), Ом Вон Сан (Ли Чхон Ен, 81), Чжу Мин Гю (Ким Чжи Хен, 90).

Йокоҳама Ф. Маринос – Попп, Мацубара, Хатанака, Камидзима, Watanabe (Мидзунума, 89), Амано (Койке, 89), Sakakibara (Yamane, 73), Ян, Андерсон Лопес, Uenaka (Нам Тхэ Хи, 73), Мияити (Inoue, 64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар